“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича жамият бошқарув раиси лавозимига янгича фикрлайдиган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали раҳбар, шунингдек хорижий менежерлар жалб этиш бўйича мазкур лавозимга танлов эълон қилинади.
Лавозим:
Бошқарув раиси
Маълумотга бўлган талаблар:
Олий маълумотли
Квалификация талаблари:
- Соҳада камида беш йил иш стажига эга бўлиши шарт;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармоишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тамойилларини ҳамда соҳага ва тадбиркорликка доир қонунчиликни билиши шарт.
Лавозимда ишлаш тартиби:
Иш тартиби: 5/2
Соат 8:00 дан 17:00 гача.
Ойлик маоши штат жадвалига кўра.
Ташаббускорлардан номзодлар тўғрисидаги маълумотларни 2020 йил 31 март кунигача қабул қилинади.
Тўлиқ почта манзили:
Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шаҳри Ж.Мирзаев кўчаси 2-уй.
Телефон: (66) 240-10-74, (66) 240-10-75.
Электрон почта манзили:oqtoshdon@mail.ru
Жамият кузатув кенгаши