OQTOSHDON

“Оқтош дон” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига

“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 31 март куни (хафтанинг сешанба куни) соат
14-00да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш;

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  2. Саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш;
  3.  Жамият кузатув кенгашининг 2019 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи, кузатув кенгашининг 2019 йил давомидаги барча қарорлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  4. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2019 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Жамият тафтиш комиссиясининг  2019 молиявий йил  якунлари бўйича текшириш  ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  6. Жамиятнинг 2019 йил молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  7. Жамиятнинг 2019 молиявий йил якунлари бўйича  бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
  8. Жамият устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш;
  9. Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик “Бизнес-режа”си,  даромадлар  ҳамда  ҳаражатлар  сметасини  тасдиқлаш;
  10. Жамият  2020 йил фаолияти учун кузатув кенгашининг сон таркибини  белгилаш, уларнинг  аъзоларини  сайлаш;
  11. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;
  12. Жамиятнинг 2020 йил  учун ижроия органи рахбари бошқарув раиси ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилишни тасдиқлаш;
  13. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш;
  14. Жамиятда 2020 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга  тўланадиган  хизмат  ҳақи  миқдорини белгилаш;
  15. Депозитарий “Самарқанд вақт” МЧЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  16. Жамият кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига, ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ёки компенсацияларнинг энг юқори миқдорини белгилаш;
  17. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2019 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
  18. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;
  19. Жамият балансида улуши бўлган нон, макарон, қандолат ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналардан ташқари, барча турдаги корхоналар ҳамда бўш турган бино ва иншоотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш.

* Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2020  йил 26 март ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2020 йил 09 март ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

– Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 31 март куни соат 13-00дан
14-00га қадар давом этади.

– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53.

         Жамиятнинг электрон почта манзили (email:) oqtoshdon@mail.ru

         Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

         Жамият кузатув кенгаши