ЖАМИЯТ ҲАҚИДА
Жамият тўлиқ номи “OQTOSH DON” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери Ўзбекистон Республикаси, 141200, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж. Мирзаев кўчаси, 2-уй
Жамият тарихи 1995 йил 2 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йилдаги 22 апрель “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан “Октошдонмаҳсулотлари” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари) Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади. Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
– ун маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;
– омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш;
-уруғлик ғалла ишлаб чиқариш ва сотиш
Жамият устав фонди
Жамият Устав фонди 936 299 760 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 660 сўм бўлган 1 418 636 дона, шундан 1 413 196 дона оддий ва 5 440 дона имтиёзли акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
Жамият ташкилий тузилмаси Жамият юқори бошкарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши. Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижроия органи Бошқарув Раиси Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси (Тафтишчи) ва Ички аудит хизмати.
Жамият инфратузилмаси
Жамият ер майдони 77,11 гектарни ташкил килади. Жамиятида маъмурий биноси, 1-тегирмон (суткасида 300 тонна буғдой), 2-тегирмон (суткасида 200 тонна буғдой), омухта-ем цехи (суткасида 291 тонна ем), Зирабулоқ уруғчилик цехи (суткасида 160 тонна уруғчилик), Иштихон уруғчилик цехи (суткасида 180 тонна уруғчилик), “Каттакурғондон” филиалидаги тегирмон (суткасида 150 тонна буғдой) ва омухта-ем цехи (суткасида 120 тонна ем) ҳамда жамиятда бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.