“Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 31 март куни (хафтанинг чоршанба куни) соат
14-00да Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган “Oqtosh don” aksiyadorlik jamiyati маъмурий биноси мажлислар залида ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

 Умумий йиғилиш кун тартиби: 

  1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ишчи президумини сайлаш;
  2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. Саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш;
  4. 4. Жамият кузатув кенгашининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи, кузатув кенгашининг 2020 йил давомидаги барча қарорлари ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботи ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  6. Жамият тафтиш комиссиясининг  2020 молиявий йил  якунлари бўйича текшириш  ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;
  7. Жамиятнинг 2020 йил молиявий йил якунлари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  8. Жамиятнинг 2020 молиявий йил якунлари бўйича  бухгалтерия баланси  ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарларини тасдиқлаш;
  9. Жамият устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш;
  10. Жамият 2021 йил фаолияти учун кузатув кенгаши аъзоларини  сайлаш;
  11. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш;
  12. Жамиятнинг 2021 йил  учун ижроия органи рахбари ва унинг аъзоларини тасдиқлаш;
  13. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлаш;
  14. Жамиятда 2020 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудитор хизматини кўрсатувчи  ташкилотлар таклифини кўриб чиқиш ҳамда уларга  тўланадиган  хизмат  ҳақи  миқдорини белгилаш;
  15. Депозитарий “Самарқанд вақт” МЧЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш;
  16. Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш;
  17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 24-августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг 2020 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эшитиш;
  18. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш;
  19. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.

* Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхатини тузиш учун 2021  йил 25 март ҳолатига ва умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2021 йил 02 март ҳолатига акциядорлар реестри шакллантирилади.

* Акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан жамият биносида танишиб чиқишлари мумкин.

– Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 31 март куни соат 13-00дан
14-00га қадар давом этади.

– Йиғилишга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан, вакиллар ишончнома билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (94) 533-65-53.

          Жамиятнинг электрон почта манзили (email:) oqtoshdon@mail.ru

 Ҳурматли акциядорлар, жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ахборот ва бошқа маълумотларни жамият акциядорларига сифатли ва тезкор равишда етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электрон почта орқали амалга оширилишини инобатга олиб, Сиздан электрон почта манзилингизни (Email.) жамиятга ёзма равишда ёки телефон орқали қўнғироқ қилиб, оғзаки тарзда тақдим этишингиз лозимлигини маълум қиламиз.

 Жамият кузатув кенгаши

Menu